Сешанба, 30-04-2024 / 07:36:54
 
Хуш келибсиз, Меҳмон
Логин: Пароль: Запомнить меня
Ключевое слово

Мавзу: Пылесос - Чанг ютгич

Пылесос - Чанг ютгич 24 Авг 2015 21:11 #1

  • tezda.uz
  • tezda.uz аватар
  • Сайтдан ташқарида
  • Администратор
  • Web разработчик
  • Хабарлар: 47
  • Спасибо получено: 1
  • Эътибор: 0
Бу ерда Сиз «TezDa» сайти фойдаланувчилари билан ўзингизнинг чанг ютгични харид қилиш ёки уни ишлатиш вақтида орттирган муваффақиятли ёки аксинча, муваффақиятсиз тажрибангиз ўртоқлашишингиз мумкин: қайси бир турдаги чанг ютгичлар ишончлию, қайси бирлари сизга ташвиш олиб келди.

Пылесос мақолага қайтиш

Рус тилида [ Очиш учун, шу ерни босинг ]
Охирги таҳрир: 20 Янв 2016 21:10 - tezda.uz.
Гостям запрещено отвечать или создавать темы. Авторизуйтесь по форме выше, преварительно зарегистрировавшись.

Пылесос 08 Сен 2015 15:06 #2

  • nettete
  • nettete аватар
  • Сайтдан ташқарида
  • Янги иштирокчи
  • Хабарлар: 9
  • Спасибо получено: 3
  • Эътибор: 0
Салом алейкум, сўрамоқчи эдим: қайси чанг ютгични харид қилган маъқулроқ – колбалигиними ёки қоплисиними? Гап шундаки, мен ҳозир эски турдаги, қопли LG чанг ютгичини ишлатмоқдаман. Аммо унинг қопини тозалаш бирам ифлос ишки, қўяверасиз. Танишларимдан янги чиққан колбали чанг ютгични сўрасам, олмагин дейишмоқда (фильтрлари тез тўлиб қолар ва тозалаш қийин экан). Ўз маслаҳатларингиз билан ёрдам бериб юборингизлар.

Рус тилида [ Очиш учун, шу ерни босинг ]
Охирги таҳрир: 20 Янв 2016 21:10 - tezda.uz.
Гостям запрещено отвечать или создавать темы. Авторизуйтесь по форме выше, преварительно зарегистрировавшись.

Пылесос 09 Сен 2015 15:28 #3

  • expert
  • expert аватар
  • Сайтдан ташқарида
  • Янги иштирокчи
  • Хабарлар: 4
  • Эътибор: 0
Рус тилида [ Очиш учун, шу ерни босинг ]


Чанг ютгичлар ҳар хил бўлади: яхшилари ҳам, ёмонлари ҳам учраб туради. Ҳаммаси уларнинг маркаси ва нархига боғлиқ. Иш кўрсаткичларига қараб оладиган бўлсак, менимча, сифат ва нарх борасида қопли чанг ютгичлар колбали чанг ютгичларга нисбатан яхшироқ.

Колбали чанг ютгичларнинг афзалликлари нимада?
1) Улар тез тозаланади.
2) Колба шаффоф бўлгани учун у ерга бирор бир керакли буюм тушиб қолса, вақтида пайқаб қоласиз.
Камчиликлари:
1) Колбали чанг ютгични қоплига қараганда тез-тез тозалаб туриш зарур (ҳар бир уй тозалашдан сўнг, ҳаттоки ундан ҳам кўпроқ.
2) Фильтрни алмаштириб бўлмайди, уни эҳтиётлаб тозалаш керак;
3) Бир қанча вақтдан сўнг чанг ютгичнинг сўриш қуввати фильтрнинг ифлосланиши сабабли камаяди.

Қопли чанг ютгичларнинг афзалликлари нимада?
1) Чанг ютгич қопини бир нечта уй тозалашдан кейин тўкса бўлади;
2) Қопини янгисига алмаштириш мумкин, улар бозорларда сотилади;
3) Қопни алмаштиргандан сўнг сўриш қуввати, аввалгиси билан бир хил, яъни электр энергияси, вақтингиз ва кучингиз тежалади. Унинг камчиликлари ҳақида гапирсак, у битта: қопини тозалаш бир мунча нохуш иш (чангнинг қўлларга юқиши, нафас йўлларига кириши ва ш.к.)

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, мен қопли чанг ютгичга овоз бераман (ахир, уларни бекорга шу вақтгача ишлаб чиқаришмаяптику, жуда қиммат турлари ҳам бор – уларни тозалаш ҳам осонроқ, балки)
Охирги таҳрир: 24 Янв 2016 19:51 - tezda.uz.
Гостям запрещено отвечать или создавать темы. Авторизуйтесь по форме выше, преварительно зарегистрировавшись.
Саҳифанинг яратилиш вақти: 0.307 сония

Категориялар

Форумдаги фаоллик

  • Нет сообщений для показа