Четверг, 25-04-2024 / 15:40:10
 
Добро пожаловать, Гость
Логин: Пароль: Запомнить меня
Ключевое слово

ТЕМА: как выбрать ноутбук? - Ноутбукни қандай танласа бўлади?

как выбрать ноутбук? - Ноутбукни қандай танласа бўлади? 23 Нояб 2015 13:17 #1

  • 92shuha2015
  • 92shuha2015 аватар
  • Вне сайта
  • Новый участник
  • Сообщений: 4
  • Репутация: 0
Перевод на русском [ Нажмите, чтобы развернуть ]


Ха, сайтингизда турли ноутбуклар кўрсатилган экан – Apple, Acer, Lenovo, Asus ва ҳоказо. Қайси бири яхшироқ экан (лекин негадир фақат Абу-Сахий бозорида, Маликадаги дўконларда кўрсатилмаган)? Ноутбук танлаётганда, биринчи бўлиб нималарга эътибор бериш керак?
Последнее редактирование: 24 Янв 2016 17:18 от tezda.uz.
Гостям запрещено отвечать или создавать темы. Авторизуйтесь по форме выше, преварительно зарегистрировавшись.

На что следует обращать внимание при покупке ноутбуков - Ноутбукларни харид қилишда нималарга эътибор бериш зарур 24 Нояб 2015 23:44 #2

  • tezda.uz
  • tezda.uz аватар
  • Вне сайта
  • Администратор
  • Web разработчик
  • Сообщений: 47
  • Спасибо получено: 1
  • Репутация: 0
Перевод на русском [ Нажмите, чтобы развернуть ]


Манба: www.xtechx.ru/c36-pomoshh-novichkam/vibo...uka-notebook-choice/

*Ушбу материал биринчи марта ноутбук харид қилаётганларга мўлжалланган.

Сизнинг барча талабларингизга жавоб берувчи ноутбукни қандай танлаш лозим? Ёки қандай қилиб нарх ва сифат нисбатларида адашмаслик мумкин?

Ноутбук – бу мустақил компьютер бўлиб, уни танлашда адашиш, уй компьютерига алоҳида бутловчи қисмни танлашдан кўра каттароқ харажатларга олиб келади.

Мазкур йўриқнома ёрдамида сиз, ноутбукни танлашда эътибор бериш зарур бўлган барча хусусиятларини билиб оласиз. Шунингдек, ушбу мақола сизга ноутбукдаги зарур бўлмаган функциялар учун ортиқча харажат қилмаслик, бундан ташқари айнан сизнинг ҳолатингизда нималарда тежаб қолиш мумкинлиги бўйича маслаҳат беради.

Ноутбук турли мақсадлар учун танланади. Энг муҳимлари: аккумуляторда узоқ вақт ишлаши, уй компьютерининг ишини бажариши (ёки иккинчи компьютер сифатида), мультимедиа учун (фильмлар, мусиқа) ёки шунчаки All-In-One* (ҳаммаси ичида)

Иш ва йўл учун ноутбук ўзида ушбу хусусиятларни жамлаган бўлиши керак: батареяда узоқ вақт давомида ишлаши, кам иссиқлик ажратиши, яхши дисплей, мустаҳкам конструкция ва турли тирналишларга чидамлилиги, ихчамлик, кенгайтирилган алоқа имкониятлари.

Ноутбук уй компьютерининг ўрнини босувчи ва бир жойда турғун фойдаланиш учун қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши лозим: катта дисплей, алоқа портларининг ҳар хиллиги ва кўплиги, қулай клавиатура, кучли процессор ва видеокарта, сиғими катта қаттиқ диск ва оператив хотиранинг катталиги.

Мультимедиа вазифалар учун ноутбук – ўзида ушбу хусусиятларни жамлаган бўлиши зарур: катта ва сифатли (тасвири тиниқ) дисплей, қуввати катта процессор (HD сифатдаги фильмларни томоша қилиш учун), яхши овоз тизими ва катта сиғимли қаттиқ диск.

All In One – электр манбанинг моҳирона бошқарилиши ва ноутбук умумий конструкциясининг яхши ўйланганлиги туфайли, юқоридаги тоифаларнинг барча хусусиятларини ўзида жамлаган бундай ноутбуклар кам учрайди. Кўп ҳолларда икки видеокартали тизимостига эга бўлади (киритилган ва дискретли), бу эса батареяда ишлаш вақтини анча узайтиради. Бундай ноутбукларда, батареядан таъминланиш вақтида энергияни истеъмол қилишни камайтирувчи илғор технлогияли процессорлар ўрнатилган. Одатда, улар кўп секцияли ва катталаштирилган сиғимли аккумулятор батареяларга эга бўлади.

Сифатли дисплей, коммуникация (алоқа)нинг кенгайтирилган имкониятлари (шу жумладан портларнинг хилма-хиллиги), сифатли корпус, бошқалардан ажралиб турувчи дизайн, иссиқ ҳавони чиқариб юборишнинг яхши ишланган тизими – буларнинг барчаси ушбу турдаги ноутбукларга тегишли.

Бундай ноутбукларнинг биргина камчилиги – уларнинг нархидир. Ҳар ким ҳам, агар ундаги кўпгина имкониятлардан фойдаланмаса, бундай миқдордаги пулдан воз кечишга тайёр эмас.

Келинг ишлаб чиқарувчилардан бошлайлик.


Ноутбук ишлаб чиқарувчилар
Ноутбукда ўрнатилган қисмлар ва унинг узоқ муддатга хизмат қилиши, ҳаттоки улар бутланишига кўра ўхшаш бўлса ҳам айнан ишлаб чиқарувчига боғлиқ. Ахир айнан ишлаб чиқарувчи барча жараённи амалга оширади: совитиш тизими ва диcплей сифатидан то Bios нинг прошивкасигача (қайта дастурланиши).

Носозликлар туфайли кафолатли қайтариб олиш фоизи акс эттирилувчи махсус рейтинглар ҳам мавжуд.

2009 йил учун SquareTrade компанияси ноутбукларининг бузилиш рейтинги:

1_03.jpg


Агар ноутбук ишлаб чиқарувчиси оналик платалари, совитиш тизимлари, дисплей ёки бошқа электрон қисмларни ҳам ишлаб чиқарадиган бўлса (ASUS, MSI, Toshiba, Sony, Samsung ва бошқалар), бу ноутбук сифатининг яхши кўрсаткичи ҳисобланади. Бундай ноутбукларда, кўп ҳолларда, ноутбук ички қисми ва совитиш тизимининг яхши ўйланган ҳолда бутланганига ишонса бўлади.

Шунингдек, ишлаб чиқарувчининг ноутбукларни ишлаб чиқариш тажрибасига (қанча муддатдан буён ноутбуклар ишлаб чиқариши) ҳам эътибор бериш ўринли бўлади, бироқ бу ҳар доим ҳам сифат кафолати ҳисобланмайди. Айрим ишлаб чиқарувчилар, паст сифатли маҳсулотни барқарор тарзда ишлаб чиқаришади.

Шу билан бирга, кўп ҳолларда барча нарх тоифаларидаги ноутбукларда қўлланилувчи, ишлаб чиқарувчининг ўзига хос хусусиятлари бўлади. Масалан: ёқимли ташқи кўриниш ва сифатли дисплей (Sony); тирналишларга чидамли ва ялтироқ корпус (Asus); Wi-Fi нинг сифатлироқ қабул қилиниши (Lenovo); клавиатуранинг қизимаслиги (Asus) ва шу кабилар.

Дисплей
Агар сиз ноутбукда кунига 2 соатдан ортиқ вақт ишламоқчи бўлсангиз, унда ноутбукда сифатли дисплей ишлатилганига ишонч ҳосил қилишинигиз керак. Шунингдек бу ҳақда, агар сиз графика билан ишламоқчи ёки сизга сифатли тасвир ва кўришнинг катта бурчаклари зарур бўлганда ҳам ўйлашингиз лозим.

Бу ҳолатларда сиз MVA/PVA, IPS матрицали ноутбукларга эътибор қаратишингиз мақсадга мувофиқ бўлади. Улар рангнинг аниқ берилиши ва кўришнинг юқори бурчакларини таъминлайди. Матрица турлари ҳақида сиз қуйидаги материалда танишиб чиқишингиз мумкин:

Ҳозирда совуқ катодли лампалар ўрнига LED-диодлар орқали ёритиш қўлланилувчи, LED-ёритишли ноутбуклар учун дисплейлар ишлаб чиқаришга бўлган интилиш кузатилмоқда. Бу ноутбукнинг устки қопқоғини анча юпқалаштиришга ёрдам беради ва энергияни истеъмол қилишни камайтиради.

Бир томондан – бу энергия истеъмолини анча камайтиради, дисплей ёрқинлигини кучайтиради ва ноутбук қопқоғини юпқалаштиради. Бошқа томондан – кўз учун ноқулай бўлган диодлар ёруғлиги кўзларни чарчатади. Диодли лампаларнинг милтиллаш (ўчиб-ёниш) тезлиги, одатдаги CCFL ёритиш (совуқ катодли лампалар)га қараганда анча паст. Бироқ шу билан бирга қутблар сони бир мунча кўпроқ ва мобил қурилма учун анча кўп мифдорни ташкил қилади. Шунинг учун ноутбукларнинг дисплейларида, охирги вақтларда LED-ёритиш тизими тобора кўпроқ ишлатилмоқда.

Ноутбукда кўзни чарчатмасдан узоқ ишлашнинг яна бир муҳимлиги кам бўлмаган омиллардан бири – бу ялтироқ бўлмаган дисплейдир (матовый). Кўпчилик олдида ялтироқ ёки ялтироқ бўлмаган дисплейни танлаш каби мураккаб вазифа туради.

Ялтироқ дисплейнинг ягона яхши томони – аниқроқ тасвир ва ёрқин ранглардир.

2_03.jpg


Камчиликларидан – ўзига тез ва узоқ вактга қадар кир юқтиришининг кучлилиги (сизнинг бармоқ изларингиз анча вақтгача сақланиб қолади); кўз нурининг турли нуқталарга жамланишига мажбур қиилувчи ва бу ўз навбатида унинг тезроқ чарчашига олиб келувчи шуълалар; кўриш бурчакларининг ёмонлиги (яна ўша шуълалар сабабли); агар ишлаётгинингизда сизнинг орқа тарафингиздан кучли ёритиш манбаси бўлганда, ишлаш жуда қийин бўлади.


Ноутбукнинг ички таркиби
Ноутбукда кучли (кўп ядроли, юқори тебранишдаги) процессорнинг мавжудлиги, биринчи навбатда қуйидагиларга таъсир қилади: оператив хотира ва унинг интерфейси ишлаш тезлигига, видео кодланишига, фотосуратлар билан ишлаш тезлигига, архивланишга, бир вақтнинг ўзида бир нечта иловаларни (приложения) ишлатишга, ўйин ва бошқа иловалар қувватининг оширилишига.

Шунингдек айтиш лозимки, ноутбукларда Intel Atom мантиқ тўпламлари ишлатилмайди. Агар сиз худди шунақасини олмоқчи бўлсангиз – бу нетбук. Нетбуклар ҳам сизга интернетда излаш (сёрфинг), офис иловаларидан фойдаланиш ва шу билан бирга энергияни узоқ вақт давомида истеъмол қилишга имкон берса-да, бироқ ундан кўпига у қодир эмас ( аммо, истисно тариқасидаги нетбуклар ҳам бор, бироқ улар нарх борасида қарийб ноутбукларга яқин).

Шунинг учун қиммат нетбукдан кўра, ҳар доим арзонроқ ноутбук харид қилган маъқул. Ахир, ҳаттоки энг кучсиз бўлган тўлақонли иккиядроли процессор (масалан Celeron CULV 1.2Ghz), Hyper-Threading технологияли энг кучли 2 ядроли Atom дан ҳам кучли бўлиб қолаверади.

Агар сиз ноутбукни вақти-вақти билан ўйинлар, видео ва мусиқани кодлаш, юқори аниқликдаги видео (HD) ни кўриш учун, Photoshop ва бошқа график дастурларда ишлатмоқчи бўлсангиз, унда сиз барибир Intel (X3100, Intel GMA****, 4500HD ва шу кабилар)нинг ўрнатилган график ечимларисиз ишлата олмайсиз.

3_03.jpg


Бундай мақсадлар учун, AMD ва Nvidia каби ишлаб чиқарувчиларнинг дискретли (чипсетга ўрнатилмаган, ўзининг шахсий видео хотираси билан) видеокарталарнинг бўлиши мажбурийдир. Бу сизнинг ноутбукингиз муаммосиз ҳар қандай HD видеони кўрсатади, график редакторлар (Photoshop, Flash ва ш.к.)ларда анча яхши ишлаш қувватига эга бўлади ва замонавий ўйинларни ўйнаш мумкин бўлади (бироқ бу видеокарта модели ва графиканинг созланишига боғлиқ).

Оператив хотиранинг (ОХ) миқдори – биринчи навбатда бир вақтнинг ўзида ишга туширилган иловаларнинг ишлаш тезлиги ва ОХ га таъсир кўрсатади.

Оператив хотиранинг (АХҚ (ОЗУ)) етишмаслиги ОХнинг секин ишлашига, буйруқларнинг хоҳлар-хоҳламас бажарилиши ва подкачка файлларига тез-тез мурожаат қилиш туфайли ўйинларнинг тўхтаб қолишига олиб келади. Маълумки, оператив хотира ҳеч қачон кўп бўлмайди (қанчалик катта бўлса, шунчалик яхши), агар сизга кейинчалик унинг сиғими етарли бўлмаса, ноутбук чипсети бунга имкон берган тақдирда, оддийгина хотира модулларини ўрнатиш орқали унинг миқдорини кенгайтириш мумкин.

Оператив хотира – қаттиқ дискдан ташқари, ноутбукда алмаштириш мумкин бўлган, амалдаги қарийб ягона бутловчи қисм ҳисобланади. Айрим ҳолларда хусусиятлари бўйича ўхшаш бўлган видеокартани алмаштириш ҳам мумкин. Ноутбук процессори оналик платасига кавшарланганлиги сабабли алмаштирилиши анча қийиндир. Бироқ охирги вақтларда процессорларни мобил сокетларга ўрнатиш усули кенг қўлланила бошланди, бу албатта яхши.

Қаттиқ диск сиғими ва CD-Rom кабиларнинг мавжудлиги ёки йўқлиги бўйича, ўйлашимча сизга тушунарли бўлса керак деб ўйлайман ва бу ўзингизнинг шахсий истагингизга боғлиқ. Дискда қанчалик жой (хотира) катта бўлса, шунчалик яхши. Ўзларининг тезлик хусусиятларига кўра, мобил қаттиқ дисклар энг кўпи билан 10% га бир биридан фарқ қилади.

Агар, ноутбукда тизимли диск сифатида SSD-тўплагич ишлатилса ва унга қўшимча равишда қаттиқ диск ўрнатилган ёки катта сиғимли ягона SSD-тўплагич бўлса, нур устига аъло нур бўлади. Қаттиқ жисмли тўплагичлар (накопитель) қўлланилиши юклаш ва ОХ ишлаш тезлигини етарли даражада оширади.


Коммуникацион (алоқа) имкониятлари

Қарийб ҳар қандай ноутбукда Wi-Fi модули мавжуд бўлади. Мазкур симсиз алоқанинг бир нечта стандартлари мавжуд. Ноутбукда жорий этилган стандартлар қанчалик кўп бўлса, сизнинг ноутбукингиз Wi-Fi тарқалиш (қопланиш) ҳудуди бор бўлган қарийб барча жойда ишлаш имконияти шунчалик кўп бўлади. Одатда стандартлар, уланиш нуқтасидаги қурилма туридан келиб чиққан ҳолда, ўзи мустақил равишда бошқа стандартга ўтади.

4_03.jpg


Қуйидаги стандартлар мавжуд: 802.11a/b/g/i/n. Одатда b ва g стандартларнинг ўзи етарли бўлади, бироқ 2009 йилда қабул қилинган 802.11n мавжудлиги – яна ҳам яхшидир.

Шунингдек бутловчи қисмлар орасида Wi-Max (4G) ёки 3G модулга эга бўлиш ҳам ортиқчалик қилмайди.

5_03.jpg


Ушбу частоталардаги тармоқлар жуда катта қоплаш ҳудудларига эга, аммо ҳар қандай ҳолда ҳам сиз унга дастлаб регистрациядан ўтган бўлишингиз керак бўлади (мушук текинга офтобга чиқмайди). Агар сизнинг шаҳрингиз ёки ҳудудингизда (ноутбукдан фойдаланмоқчи бўлган жойингизда) - Wi-Max ёки 3G тармоқлари бўлмаса, улар билан таъминланган ноутбукни сотиб олишга шошилманг. Ва ушбу модуллар ноутбукда кўзда тутилмаган бўлса ҳам хавотирга тушиб ўтирманг. Бозорда унчалик қиммат бўлмаган USB-порт орқали уланувчи 3G/4G ташқи модулларнинг турфа хиллари сотилмоқда.

Шунингдек, энг яқиндаги қурилмалар (смартфон, ШК)дан маълумотларни тезкор узатиш учун зарур бўладиган Bluetooth модули бўлса ҳам зарар қилмайди.


Алоқа портлари (разъёмлар)

Ноутбук учун – бу энг муҳим тавсифлардан биридир. Табиийки портлар ноутбукнинг бутун ишлаш муддати давомида ўзгармас бўлиб қолади ва уларни ноутбукка қўшиш, фақат ташқи қурилмалар ёрдамида амалга ошириш мумкин, бу эса ҳар доим ҳам қулай эмас.

6_03.jpg


Эътибор бериш зарур бўлган биринчи ҳолат – бу USB портларнинг миқдори. Чунки бу энг кўп фойдаланиладиган қурилма ҳисобланади. Агар сиз турли ташқи қурилмалар (сичқонча, ташқи товуш картаси, совитувчи таглик, 3G/4G модем ва ш.к.)ни уламоқчи бўлсангиз, айрим ҳолларда иккита порт камлик қилади. Шунинг учун ноутбукни харид қилишда 3 ва ундан кўп USB портлари борини танлаган яхшироқдир.

Шу билан бирга тармоқ портлари ҳам бўлиши зарур (усиз нима ҳам қила оламиз). Бахтимизга ҳозирда rj-45 порти бўлмаган ноутбуклар қарийб сотувда йўқ, бундан ташқари бозорда ҳам USB орқали уланувчи ташқи тармоқ карталари жуда кўп.

Шунингдек ташқи дисплейга чиқиш (VGA) уяси бор ёки йўқлигига ҳам эътибор бериш зарур. Бу видео ва фотосуратларни ташқи, катта дисплей (масалан телевизор)да кўриш учун жуда қулайдир. VGA порти ноутбук дисплейи қайсидир сабабга кўра ишламай қолганда ҳам жуда фойдалидир, ундаги маълумотни қийинчиликсиз олиш мумкин бўлади. Бунинг учун бор-йўғи ноутбукни ташқи дисплейга улаш лозим ва у зарур бўлган созлашларни автоматик равишда бажариб уланади (бироқ ҳар доим ҳам эмас).

Ноутбукда HDMI порти бўлиши ҳам яхши ҳолат. Чунки, агар DVD/BlueRay плеери бўлмасдан, қўл остингизда фақат телевизор ёки уй кинотеатри бўлса, уларни ноутбукка улаб, HD форматидаги видеони кўриш мумкин бўлади. Бундан ташқари ушбу портнинг қўллаш мумкин бўлган кўплаб бошқа, овоз ёки TV-сигналларни узатиш каби имкониятлари ҳам мавжуд.

Ноутбукда албатта, аудио портлар бор бўлиши зарур, ҳеч бўлмаганда қулоқ карнайлар (наушник) ёки микрофон учун уя бўлиши керак. Оптик уя бўлиши ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди.

Ноутбукдаги кардридер (SD) ҳам жуда керакли нарса. Унинг ёрдамида мобил телефон, фотоаппарат ва бошқа шу каби техниканинг хотира картасидан маълумотни ортиқча қийинчиликсиз ва юқори тезликда ўқиш ва ёзиб олиш мумкин.

Express Card – бу кам ҳоллардагина жудаям фойдали бўладиган порт ҳисобланади.

7_03.jpg


Асосан ноутбук шинасига тўғридан-тўғри уланувчи қурилмалар учун қўлланилади (ташқи видеокарталар, USB – тармоқлагич (разветвитель)лар, GPRS – модемлар, кардридерлар ва ш.к.). Кўпгина ишлаб чиқарувчилар уни кўп жойни эгаллагани учун ўрнатишмайди. Шу сабабли уни фақат йирик ноутбуклардагина учратиш мумкин. Унинг йўқлиги унчалик қўрқинчли эмас, чунки универсал USB – порт қарийб барча вазифаларни ўзи ҳам уддалайди.



Қўшимча қурилмалар

Ноутбук танлашда унинг ичига микрофон ўрнатилганлигига ҳам эътибор бериш зарур. У Skype да гаплашиш ёки онлайн ўйинларда жуда фойдалидир.

Веб камеранинг борлиги ҳам ноутбук учун фойдали жиҳат ҳисобланади. Чунки бир талай ҳар доим ҳам ишлатилмайдиган қурилмаларни кўтариб юргандан кўра, улар ноутбукнинг ўзида бўлгани яхшироқдир.

8_03.jpg


3G/4G тармоқлари мавжуд бўлган жойларда видео қўнғироқлар қилиш учун жуда ҳам қулайдир.
Яна бир қулай нарса – бу мульти-тачпад.

9_03.jpg


У саҳифаларни ўтказиш бўйича муаммоларни тўлиқ бартараф қилади ва бармоқлар билан катталаштириш каби бир неча бошқа қулай имкониятларни ҳам тақдим этади.
*Изоҳ: бир вақтнинг ўзида бир неча тегишларни бажарувчи мульти-тачпад


Ноутбукни танлашда унинг корпуси ва ташқи кўриниши бўйича алоҳида муҳим изоҳлар

Ноутбукнинг энг оғриқли нуқтаси – бу унинг дисплейидир.

10_03.jpg


Ноутбук қопқоғи қанчалик қаттиқ бўлса, уни тасодифан босиб олганда, дисплей чатнаб (шунингдек дисплей ва клавиатурани уловчи ошиқлар ҳам) яроқсиз ҳолга келиш имконияти шунчалик кам бўлади (LCD дисплейларнинг эгилганда чатнайдиган одати бор, чунки уларда шиша таглик мавжуд). Аслида ҳаётда бундай ҳолатлар кўп бўлиб туради (билмасдан устига ўтириб олиш, эшик кесакисига уриб олиш, аэропортда сумкалар орасида қисилиб қолиши ва ш.к.), шунинг учун ноутбук қопқоғининг қаттиқлигига жиддий ёндашиш зарур ёки у билан жуда эҳтиёткор муомала қилиш лозим.

Ноутбукнинг қопқоғи қулфга эга бўлиши ёки унинг зич ёпилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Қулфсиз ноутбукни ерга тасодифан тушириб юборганда, у очилиб кетади ва бунда, кўп ҳолларда дисплей ёки қопқоқ механизми бузилади.

Шунингдек ноутбук юзада (стол ёки бошқа юзада) мустаҳкам туриши ҳам муҳим жиҳатдир. Унинг резина оёқчалари (иложи бўлса бешта резина оёқчали ноутбукни танланг) ишлаётганда бир жойда мустаҳкам туришга ёрдам беради ёки бехосдан туртиб юборганда сирғалиб ерга тушиб кетмайди.

11_03.jpg


Ноутбуклар кийимга, ерда ётган кабельга* илиниб ёки уй ҳайвонлари бехосдан тушириб юборишлари мумкин.

*Apple компанияси ўзининг ноутбукларига магнитли уланувчи заряд кабелларини ихтиро қилди, кабель оёққа илинган тақдирда, у осонликча ноутбукдан узилиб, ноутбукни ерга тортмайди.

Иссиқ ҳаво чиқиш йўналиши ҳам муҳим кўрсаткич ҳисобланади.

12_03.jpg


Ахир, сиз ишлаш давомида оёқларингиз ёки тиззаларингиз қизиб кетишини хоҳламайсизку. Иссиқ ҳавонинг чиқиш жойини ноутбукнинг ён томонларидан бирида жойлашган панжара орқали билиб олиш мумин. Иссиқ ҳавонинг чиқиши учун энг қулай жой – дисплей орқаси. Бу жой инсон тана қисмларига қарийб қаратилмаган ва очиқ дисплей туфайли бегона буюмлар билан тўсилмаган бўлади.

Қиммат ноутбукни танлашда, шунингдек клавиатурага эътибор беринг. У шовқинсиз – “қайчи” туридаги клавиш тизимли бўлиши лозим. Буни, клавишни босганда уларнинг оҳиста босилиши, тақилламаслиги орқали сезиш мумкин. Улар узоққа чидайди, шовқинсиз ва ишлаш учун ёқимли. Ушбу маслаҳат ҳозирда унчалик долзарб эмас, чунки замонавий ноутбукларнинг 99% шундай клавиатуралар билан жиҳозланган.

Ноутбукларни 100 м дан ошиқ масофаларга олиб боришда, ноутбуклар учун махсус мўлжалланган хавфсизлик рамкали сумкалардан фойдаланинг. Улар ҳақиқатдан ҳам ноутбукларни айрим ҳолларда қутқариб қолишади.

Маслаҳатларимиз сўнгида якуний тавсияларимиз ноутбук танлашнинг асосий қоидасини эслатб қолинг – аввало, ноутбукни нима учун (қайси соҳада) фойдаланмоқчи эканлигингизни аниқлаб олинг ва шундан сўнггина, аниқ бир моделларни танлашингиз мумкин. Ҳеч қачон техник кўрсаткичлар жадвалидаги чиройли ва катта рақамлар ортидан кўр-кўрона қувмаслик керак. Кўпгина оддий фойдаланувчилар (ўйинчи-геймерлардан ташқари) аслида сотиб олинган аппаратнинг ишлаш қувватидаги камчиликларга кам дуч келишади. Кўп ҳолларда ноутбукнинг эргономик хусусиятларига дуч келинади, яъни ноқулай клавиатура, ортиқча шовқин ёки қизиш, портларнинг ноқулай жойлашуви, катта оғирлик ёки батареядан кам ишлаши ва шу каби хусусиятлар. Маълумки, яхшилаб режалаштирилмаган харидларни алмаштириш ёки қайтариб бериш мумкин бўлмайди, шунинг учун ноутбук танловига ҳар томонлама, ўйланган ҳолда ёндашинг, у сизнинг барча шахсий талабларингизга жавоб беришига ишонч ҳосил қилинг.

Маслаҳат:ишлатилган ноутбукларни харид қилманг. Улар тез-тез бузилади, таъмирланган ҳолда ёки бирор-бир муаммоси бўлгани учун, шунингдек “ўтириб қолган” батареялари билан сотилади.

Харидингиз хайрли бўлсин!
Последнее редактирование: 24 Янв 2016 17:19 от tezda.uz.
Гостям запрещено отвечать или создавать темы. Авторизуйтесь по форме выше, преварительно зарегистрировавшись.
Время создания страницы: 0.661 секунд

Категории

Активность на форуме

  • Нет сообщений для показа