Пятница, 26-04-2024 / 00:50:03
 
Добро пожаловать, Гость
Логин: Пароль: Запомнить меня
Ключевое слово
Будем благодарны, если дадите свои рекомендации для других потребителей (например, как правильно выбрать или где найти определенный вид товара по хорошей цене, что или где не следует покупать, каким критериям качества или характеристикам уделять внимание при выборе какого-либо товара и т.п.), а также рекомендации по дальнейшему усовершенствованию сайта TezDa (причем Ваши рекомендации, в случае успешной реализации на нашем сайте, будут премироваться – см. tezda.uz/o-sajte.html).

ТЕМА: Вред пластиковых окон - Пластик ойналарнинг зарари

Вред пластиковых окон - Пластик ойналарнинг зарари 13 Дек 2015 20:17 #1

  • tezda.uz
  • tezda.uz аватар
  • Вне сайта
  • Администратор
  • Web разработчик
  • Сообщений: 47
  • Спасибо получено: 1
  • Репутация: 0
Перевод на русском [ Нажмите, чтобы развернуть ]

Пластик ойналарнинг зарари

Ўн беш йил илгари Россия бозорларида эндигина пайдо бўла бошлаган пластик ойналари оддий истеъмолчи учун жуда антиқа эди. Бугунги кунда пластик ойна қурилмаларини ҳар қадамда учратиш мумкин, яъни пластик ойналар истеъмолчиларнинг қалбини забт этиши учун атиги бир ярим ўн йиллик керак бўлди холос. Шуниси қизиқарлики, ПВХ (поливинилхлорид)дан ясалган ойналар сотувининг ўсиш тезлиги билан бир қаторда, нафас олиш тизимининг турли хил кўринишдаги касалликлари ҳам худди шу тезликда кенгайиб борди. Бу икки ҳодиса орасида боғлиқлик борми? Пластик ойналар соғлиққа зарар етказадими? Бу саволларга мазкур мақолада жавоб беришга ҳаракат қиламиз.
c82cc4e14a1d2c8c8ffff9840d24b558_XL.jpg

Мақола мундарижаси:

• Пластик ойналарнинг таркиби
• Пластик деразалар саломатлик учун зарарлидир
• Пластик деразаларнинг ижобий томонлари
• Қайси турдаги пластик ойналарни ўрнатиш лозим?

Пластик ойналарнинг таркиби

ПВХ пластик ойналари – кўп камерали ойна тизими бўлиб, ўзининг зичлиги туфайли иссиқлик сақловчи технологияларнинг юқорилиги билан ажралиб туради. Шишали пакет бир камерали, яъни, орасида камера жойлашган иккита ойнадан, ҳамда, икки камерали, яъни, орасига 2та камера жойлаштирилган учта ойнадан иборат бўлиши мумкин. Камера сони қанча кўп бўлса, товушнинг тўсилиши шунчалик мустаҳкам бўлади. Пластик ойналарнинг қобиғи синтетик пластикдан ПВХ (қисқача поливинилхлорид – термопластлар гуруҳига мансуб материал).

ПВХ мураккаб ёнувчи материаллардан ҳисобланиб, унинг аланга олиш ҳарорати 330-400°С ташкил этади, айтиб ўтиш жоизки, дарахт учун бу ҳарорат – 210-270°C дир. ПВХ ўз-ўзидан сўнувчи материал бўлиб, фақат очиқ аланга таъсирида ёнади. Агар очиқ аланга манбаси бўлмаса, у ёниш жараёнида иштирок этмай, эриб тушади холос.

Поливинилхлориддаги заҳарловчи моддалар – диоксин ва фталатларнинг ҳавога ажралиб чиқиши жуда юқори –225°С дан 475°С гача – ҳароратда рўй беради. Агар термометр устуни 60 даражадан юқорига чиқмаса, бу материални соғлиқ учун безарар деб ҳисоблаш мумкин.

ПВХ пластик ойналари ёнғин вақтида – моноксид, углерод диоксиди, сув буғи ва хлорли водород – «пластмасс ёнаётганидан» дарак берувчи ўткир ҳидли моддани ажратиб чиқаради. Моноксид ва углерод диоксиди одам соғлиғи учун хавфли газ ҳисобланади, бироқ, улар дарахт ёнганда ажралиб чиқадиган куйинди газдан хатарли эмас. Сув буғи билан хлорли водород биргаликда туз кислотасини ҳосил қилиб, ёнғин вақтида кам миқдорда ажралади ва жиддий зарар етказишга қодир бўлмайди.

Ойна қолипларини ишлаб чиқишда, кукунсимон ПВХга: стабилизатор, модификатор, бўёқ пигментлари ва турли хилдаги қўшимчалар аралаштирилади. Стеарин кислотаси тузлари (барий, кальций, кадмий, рух ва қўрғошин стеаратлари) ва қўрғошин тузлари (қўрғошиннинг уч асосли сульфати) Россияда энг кенг тарқалганлари ҳисобланади. Мазкур таркибий қисмлар: якуний маҳсулотнинг мустаҳкамлигига, офтоб, ультрабинафша нурлари, ҳаво ёғинлари ва ҳароратнинг ўзгаришларига чидамлилигига, ранг туслари ҳамда устки қатлам сифати ва бошқа шу каби ташқи таъсирларга жавоб беради.
hedeb3fc.jpg
Уч камерали шиша пакетнинг қирқими

ПВХ стабилизаторлари паст диффузион коэффициентга эга бўлган учмас моддалардан иборат холос, шу сабабдан, маҳсулот учун мўлжалланган шароитларда улар ПВХнинг қаттиқ полимер таркибидан ажралиб чиқа олмайдилар.

ПВХ-полимер стабилизаторлари сифатида кўпинча қўрғошин бирикмаларидан фойдаланадилар. Қўрғошин карбонати ёки қўрғошин фосфидини заҳарловчи хлорли водород боғлаб туради, шу сабабдан, у материалдан ажралиб чиқиш хусусиятини йўқотади. Шунингдек, ПВХга қўрғошиннинг, ультрабинафша нурларини ўзлаштириб, оксидланишга қарши бўлган моддалар каби таъсир этадиган бошқа бирикмаларини қўшадилар. Ушбу стабилизаторларнинг барчаси поливинилхлориднинг юқори ҳарорат шароитларида ёки унга қайта ишлов беришда парчаланиб кетишига йўл бермай, ПВХдан ясалган маҳсулотларнинг фаолият муддатини анчагача узайтиради.

Термостабилизатор вазифасини бажарувчи қўрғошин тузлари, кимёвий бирикмалар таркибига кириб, полимер ичида кимёвий ажралган ҳолда, қоришма таркибидан чиқиб кетиш ёки атроф муҳит ва соғлиққа салбий таъсир этиш имкониятига эга бўлмайди. Таркибида стабилизаторлари бўлган қўрғошин инсон организми ёки уй ҳайвонларига: катта миқдордаги майда парчаланган пластик кўринишида ёки эритилган полимер сатхи устидаги парлардан узоқ муддат давомида нафас олиб туришда, ёхуд таркибида қўрғошин бирикмалари мавжуд бўлган материалларнинг механик чиришида ва уни юқори ҳароратгача қиздирилишида соғлиққа зарар етказиши мумкин.

Айрим кам заҳарли бирикмалар ажралиб чиқишга қодир бўлсалар-да, жуда ноаниқ ва арзимас миқдорда бўлиб, на атроф-муҳит, на инсон соғлиғига ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар.

Зарари
Пластик деразалар саломатлик учун зарарлидир

Пластик ойналарнинг биринчи навбатдаги зарари шундаки, улар ҳавонинг хонада эркин ҳаракатланишига йўл қўймайдилар. Пластик деразалар ниҳоятда зич бўлиб, уларнинг орасида ҳеч қандай тирқишлар бўлмайди, натижада, хоналарнинг табиий равишда шамоллатилишини таъминламайди. Бунинг оқибатида, ойналар буғланиб, конденсат вужудга келади. Хонанинг намлиги ортиб, касаллик тарқатувчи микроблар, замбуруғлар ва моғолларнинг кўпайишига сабаб бўлади. Шу тариқа, хонадонда моғол ва замбуруғ учун ижобий микроиқлим яратиб берилади.
-.jpg
Айтиб ўтганимиздек, пластик деразаларнинг зичлиги сабабли, соғлиқ учун зарарли микроиқлим ҳосил бўлади

Кўпқаватли ва кўпхонадонли уйларда ҳаво алмашиниш тизими ташқаридан, ойна ромлари ва эшик тирқишлари орасидан, кириб турадиган тоза ҳаво оқимига асосланган. Ҳаво хонадондаги барча хоналардан ўтиб, зарарли иқлим ҳосил қилувчи ҳамма кўзга кўринмас микробларни, ошхона ва ҳаммомдаги вентиляцион қувурлар орқали, ўзи билан олиб чиқиб кетади.

Пластик деразаларнинг зичлиги эса, кириб турадиган тоза ҳаво оқимини тўсиб, вентиляция жараёнига ҳалақит беради. «Нафас» олмайдиган ойналар, соф ва тоза ҳавонинг кириб келишини ҳам чегаралаб, чанг йиғилишини кучайтиради. Бундан ташқари, вентиляция қувурлари тўлиб қолган бўлиб, хонадондаги димиққан ҳаво анчагача сақланиб туради. Бунинг натижасида ҳосил бўлган зарарли микроиқлим оқибатида нафас олиш қийинлашиб, инсон фаолияти давомида ажралиб чиқадиган зарарли моддаларнинг, жумладан, газ плитасининг иси, уй-жиҳозлари (МДФ)дан захарли формальдегиднинг буғланиши ва ҳ.к. даражаси оша бошлайди. Пировардида аллергия ва тери-таносил касалликлари, ҳатто астма ҳам пайдо бўлади.
h4e9d39e.jpg
Пластик ойналари табиий вентиляция жараёнига тўсқинлик қилмаслиги лозим

Аксарият ҳолларда, пластик деразаларнинг ойна билан қопланган майдони, ёғоч ромларига нисбатан камроқ бўлади. Бунда қуёш нурини ўтказиш имконияти таҳминан 30%га камаяди. 20% - ромнинг панжараси ва бўртиғига кетса, 10%ни – икки камерали ойна пакетдаги 3-ойна ўзида олиб қолади. Одатда, 3-ойнани ойна пакетнинг иссиқликни сақлаш хусусиятларини кучайтириш (1,5 баробарга) учун (бунда иссиқликни сақлаш даражаси, икки ғишт қалинлигидаги деворга тенг) ўрнатадилар. Лекин, ойна пакетидаги, мазкур 3-ойнадан воз кечиш ҳам мумкин. Ойнани хонанинг катта-кичиклигига қараб танлаш лозим бўлиб, унинг қуёш нурини ўтказиш даражаси хона шакли ва кўринишига мутаносиб бўлиши керак.

Шуни айтиш жоизки, -35 C градусда пластик дарз кетиши эҳтимоли бор. Шунингдек, совуқдан пластик дераза монтаж кўпикдан ажралиб қолиши ҳам мумкин.
--2.jpg
Тирқишлар орқали шамоллатиш имконияти бўлмаганлиги учун, ойналарда конденсат ҳосил бўлади.

Пластик деразаларнинг зарари ёниш жараёни билан ҳам боғлиқ. Ёнаётганда ПВХдан зарарли газлар ажралиб чиқади. ПВХ таркибида винилхлориднинг бўлиши муқаррар. Винилхлоридни тадқиқ этиш натижалари, унинг турли хилдаги саратон касалликлари:

• Саркома
• Жигар ҳишиши
• Мияда ўсимтанинг пайдо бўлиши
• Эркак ва аёл репродуктив органлари фаолиятининг сустлашиши билан тўғридан-тўғри боғлиқлигини аниқлаб берди.

Қўрғошиндан ташқари, пластик бошқа заҳарли элементларни – винилхлорид ва винилацетатни ҳам ажратиб чиқаради, бироқ уларнинг ҳажми, айниқса яхши шамоллатиб туриладиган хоналарда, жуда оз миқдорда бўлади. Бундай ром эгалари, йиғилиб борилаётган токсинлардан нафас олмасликлари учун, хоналарини бир кунда бир неча бор шамоллатиб туришлари лозим бўлади.

Фойдаси
Пластик деразаларнинг ижобий томонлари

Ёғоч ромларига нисбатан, ПВХ ромлари мунтазам бўялиб турилишини ва алоҳида эътиборни талаб этмай, осон монтаж қилинади. ПВХ ишлаб чиқарувчилари ромларнинг доимий равишда оппоқ бўлиб туришига кафолат берадилар.

Таркибида қўрғошин бирикмаларига эга бўлган ПВХ-кесимларининг яроқлилик муддати, агар улардан мўътадил иқлим минтақаларида фойдаланилса, эллик йилдан зиёддир. Ушбу хулоса турли ишлаб чиқарувчиларнинг ва тегишли институтларнинг холисона тажриба-синовлари натижасида тасдиқланди.
Истеъмолчиларга пластик ойналар, авваламбор:

• Юқори даражадаги мустаҳкамлиги
• Кўпга чидамлилиги
• Оловбардошлик хусусиятлари
• Ишлатилишда қулайлиги
• Ташқи бежиримлиги
• Шаклларининг хилма-хиллиги боис, танлаш имкониятининг кенглиги билан ёқади.

Поливинилхлорид (ПВХ) таркибида хлор бўлганлиги учун, у деярли ёнмайди ва ўзидан кам иссиқлик чиқаради, шу боис, ёнғинни тезроқ ўчириш имкониятини беради.
h09a0736.jpg
Пластик ойналари четдан таралаётган товушларни эшитилмайдиган қилиш имкониятини берадилар

Улар чет товушлардан ҳимояловчи жуда юқори хусусиятларга эгадирлар. Пластик деразаларининг зичлиги туфайли ташқаридан чанг ва шовқин-суронлар ичкарига кирмайди, шунингдек, иссиқлик ҳам узоқ вақт давомида сақланади. Бир камерали пластик ойна пакетининг иссиқликни сақлаш хусусияти икки ойнали ёғоч ромларникига тенгдир. Пластик деразалари иссиқликни жуда яхши сақлайди.

Тавсиялар
Қайси турдаги пластик ойналарни ўрнатиш лозим?

Ҳаво алмашинуви имкониятининг йўқлиги муаммоси, ойнага махсус вентиляция клапанининг ўрнатилиши билан хал этилади, у ўз навбатда, тирқиш орқали поғонали шамоллатишни таъминлаб беради. Бундай имконият бўлмаганида, вентиляция қувурлари албатта тозаланиб турилиши ва хона мунтазам равишда шамоллатиб турилиши (бир кунда бир неча бор 5 дақиқадан) лозим.
ha429e6b.jpg
Ойна тирқиши орқали шамоллатиш учун махсус мослама.

Вентиляция тизимини ўрнатиш деганда, ойна туйнугига ўрнатиладиган махсус мослама назарда тутилади. У туфайли хонага соф тоза ҳаво бевосита кириб келади. Сплит-тизим деб номланган қурилма эса, махсус клапанларда жойлашган фильтрлари туфайли ҳавони зарарли аралашмалардан тозалайди.

Ёнганда пластик қурилмалар заҳарли моддаларни: куюнди газ, альдегидлар, феноллар, крезоллар ва ҳ.к. ларни ажратиб чиқаради. Қуёшли томонда ўрнатилган пластик ромлар ҳам, қизиб кетиб, ўзидан зарарли буғлар чиқарадиган манбага айланиши мумкин. Шу боис, бехавотир бўлиш учуш, ромларни уйнинг шимолий қисмида ўрнатиш тавсия этилади.

ПВХ (поливинилхлорид)дан ясалган деразаларни харид қилишда, сифатини тасдиқловчи гувоҳномаси (ёки мувофиқлик гувоҳномаси) ни ва гигиена хулосасини талаб қилинг, зеро, материал таркиби турли хил даражадаги экологик хавф-хатарга эга бўлиши мумкин. Текширув гуруҳига: пластикнинг қирилишларга чидамлилиги, пластик эриб кетмайдиган якуний ҳарорати ҳамда ташқи муҳитнинг оптимал ҳарорати таҳлили киради.

Қўрғошиндан ясалган стабилизаторлар сувда эримаслиги ва қайта ишлаб чиқишда фойдаланиш учун қулайлиги билан афзалдир. Бироқ, бошқа турдаги стабилизаторлар, экологик тавсифлари нуқтаи назаридан, уларни сиқиб чиқарадилар. Зеро, қўрғошин оғир заҳарли металл бўлганлиги учун, саноатда уни қазиб олиш, транспортировка қилиш ва қайта ишлаш атроф-муҳит учун хавфли ҳисобланади. Юқори ҳароратларда – маҳсулотнинг ёниши ёки утилизацияси вақтида – қўрғошиннинг атроф-муҳитга ажралиб чиқиш ҳодисаси юз беради. Шу боис, кесимида қўрғошин бўлмаган пластик ойналар ўрнатилса, уларнинг зарари сезиларли даражада камаяди.
h7080b1d.jpg
Кесимида қўрғошин ишлатилмаган пластик ойналарнинг зарари камроқ

Ҳозирги кунда ПВХни стабилизатор сифатида ишлаб чиқаришда, аксарият холларда, кальций ва рухдан фойдаланилади, улар соф кўринишларида ҳам безарардирлар. Таркибида кальций ва рух бўлган ойналар экологик жиҳатдан тоза ҳисобланади. Мазкур технология нисбатан қимматроқ (ўрта ҳисобда 15-20%) ҳисобланса-да, унинг ишлатилиши ПВХ ишлаб чиқариш жараёнини экология нуқтаи-назаридан тозароқлигини ифодалайди.

Бундан ташқари, титаннинг икки оксидланиши асосида стабилизация қилинган кесимлар ҳам мавжуд: улар юқори сифати ҳамда атмосфера ва механик таъсирларга чидамлилиги билан ажралиб турадилар.
hc036a97.jpg
Ойнакомпозитдан бўлган деразанинг олд томони кесими

Пластик ва ёғоч ромлардан ташқари, ойнакомпозитли ромлар ҳам мавжуд. Ойнакомпозитнинг 70%ни ойна ташкил этиб, унинг бир қатор бетакрор хусусиятлари бор, яъни, иссиқлик узатиши дарахтникига ўхшаш, тажовузкор ташқи муҳитга чидамлилиги ойнадан мерос бўлиб қолган. Бироқ унинг нархи, пластик ойнага нисбатан уч баробар қимматроқдир.

Манба: vredpolza.ru/bit/item/11-vred-plastikovyh-okon.html
Последнее редактирование: 05 Фев 2016 16:37 от tezda.uz.
Гостям запрещено отвечать или создавать темы. Авторизуйтесь по форме выше, преварительно зарегистрировавшись.
Время создания страницы: 0.492 секунд

Категории

Активность на форуме

  • Нет сообщений для показа