Четверг, 25-04-2024 / 13:07:01
 
Добро пожаловать, Гость
Логин: Пароль: Запомнить меня
Ключевое слово
Будем благодарны, если дадите свои рекомендации для других потребителей (например, как правильно выбрать или где найти определенный вид товара по хорошей цене, что или где не следует покупать, каким критериям качества или характеристикам уделять внимание при выборе какого-либо товара и т.п.), а также рекомендации по дальнейшему усовершенствованию сайта TezDa (причем Ваши рекомендации, в случае успешной реализации на нашем сайте, будут премироваться – см. tezda.uz/o-sajte.html).

ТЕМА: Как правильно выбрать ламинат - ЛАМИНАТНИ ТЎҒРИ ТАНЛАШ

Как правильно выбрать ламинат - ЛАМИНАТНИ ТЎҒРИ ТАНЛАШ 13 Дек 2015 19:30 #1

  • tezda.uz
  • tezda.uz аватар
  • Вне сайта
  • Администратор
  • Web разработчик
  • Сообщений: 47
  • Спасибо получено: 1
  • Репутация: 0
Перевод на русском [ Нажмите, чтобы развернуть ]


ТУРАР ЖОЙДАГИ ПОЛНИ ТАЪМИРЛАШГА ҚАРОР ҚИЛГАН БЎЛСАНГИЗ, ҚАЙСИ МАТЕРИАЛДАН ФОЙДАЛАНИШ АФЗАЛРОҚ БЎЛИШИ ҲАҚИДАГИ САВОЛ СИЗНИ ҚИЗИҚТИРИШИ АНИҚ. БУ ЕРДА, КЎПЧИЛИК, ҚИЙМАТ ВА СИФАТ БИРЛИГИДАГИ ОПТИМАЛ ҚОПЛАМА – ЛАМИНАТ, ДЕГАН ХУЛОСАГА КЕЛАДИ. БИЗ ЭСА, ЎЗ НАВБАТДА, УНИНГ СОҒЛИҚ УЧУН ҚАНЧАЛИК ХАВФСИЗ ЭКАНЛИГИНИ АНИҚЛАШГА ҲАРАКАТ ҚИЛАМИЗ.

Мақола мазмуни:

• Ламинат нимадан тайёрланган
• Ламинатнинг соғлиқ учун зарари
• Ламинатнинг афзалликлари
• Ламинатни қандай танлаш лозим
• Ламинатни тўғри тўшаш (ётқизиш)
• Ламинатнинг қайси турини танлаш керак
ЛАМИНАТ

Дарахт қириндиларини қуруқ пресслаш усули ёрдамида тайёрланган ДВП асосида, синтетик қатрон, безак қоғоз ва ламинацияланган плёнкадан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган пол усти қопламаси. Кўп ҳолларда, ламинатни ламинацияланган паркет деб номлайдилар, аммо улар бир-бирларига умуман алоқадор эмас. Бундан ташқари, «ламинат аслида пластик бўлиб, мутлақо тежамсиз» деган, умуман ноўрин фикрлар ҳам мавжуд.

Ламинат нимадан тайёрланган

Аслини олганда, ламинатнинг 80 фоизи қоғоз ва дарахт қириндиларидан иборат, шу сабабдан, уни мутлақо безарар дейишимиз мумкин.

Ламинацияланган полларнинг таркибий қисмлари: юқори қатлами шаффоф ва чидамли; безак қатлами; ўрта асосий қатлами – юқори зичликдаги ДВП (HDF)

h8eb7abe.jpg
Ламинат таркиби

Ламинат таркибига янада чуқурроқ назар ташлайлик.

1. Асоси (пастки қатлам) – материалга қаттиқлик бериб, қопламани деформациядан муҳофаза қилувчи, ламинацияланган плёнка. Кўп ҳолларда унга қўшимча равишда, меламин ёки акрил қатронидан тайёрланиб, ўзига едирилиш, намлик ҳамда урилишларга чидамли бўлган асосий оғирликни олувчи шовқиндан тўсиш қопламаси ётқизилади. Бу қатлам қанча қалин бўлса, ламинатнинг хизмат муддати ҳам шунча кўп бўлади.

2. Тутиб турувчи қатлам – синтетик қатронлар билан тўйинтирилган ва безак вазифасини бажарувчи расм туширилган қоғоз. Бу ерда, ўзига хос қулф жойлаштирилган бўлиб, унинг ёрдамида ламинат маҳкамланади. Бундан ташқари, у шовқиндан сақловчи ва иссиқликни сақловчи восита вазифасини ҳам бажаради.

3. Муҳофаза қатлами – тахтани оғирлик ва едирилишдан сақлайдиган қатрондан иборат.

4. Тенглаштирувчи қатлам – ушбу қатлам парафинланган картон ёки пластикдан иборат бўлиб, у тоштахтанинг эгилувчан асосини тенглаштириб, намликдан муҳофаза қилган ҳолда, керакли бўлган қаттиқликни тайминлайди.

ЗАРАРИ

Ламинатнинг соғлиққа зарари

Ламинатнинг дарахтга (дарахт эса, ўз навбатда, экологик жиҳатдан энг хавфсиз хом-ашё ҳисобланади) ишлов берувчи замонавий ишлаб чиқариш корхоналарининг чиқиндиларидан тайёрланишига қарамай, унинг устки қатламлари турли хилдаги қатрон, бўёқ ва бошқа материаллардан қопланади. Улардан меламинни алоҳида таъкидлаб ўтиш зарур, зеро, уни ишлаб чиқариш давомида формальдегиддан фойдаланилади. Формальдегид парларининг атроф-муҳитга ажралиб чиқиши одам соғлиғига бевосита зарар етказиб, хонада жойлашган қиммат техника ва аппаратурани тез ишдан чиқариш ҳусусиятига эга.

Шунингдек, ламинат устига қопланадиган пластик плёнка ҳам, ўзидан зарарли моддалар ажратиб чиқаради. Жумладан, фенол – энг кучли канцероген ҳисобланиб, одам организмига нафас йўллари орқали киради ҳамда жуда кўп миқдорда бўлганда, соғлиққа жиддий зарар етказишга қодир.

Айниқса, ёнаётган вақтда ламинат ўзидан катта миқдордаги формальдегид ажратиб чиқариб, атроф-муҳитга ниҳоятда кучли зарар етказиши мумкин. Шу боис, ламинатни харид қилаётганингизда, унинг хавфсизлик даражасига аҳамият беринг. Бу даража Е1 ёки Е0 белгиларига мос бўлиши лозим. Ламинатнинг безарарлигига янада кўпроқ ишонч ҳосил қилмоқчи бўлсангиз, маҳсулот учун ишлаб чиқарувчининг бераётган хавфсизлик кафолатига эътиборингизни қаратинг.

Ламинатнинг, айтиб ўтиш жоиз бўлган, яна бир қатор камчиликлари мавжуд:

• Устига оғир нарсалар тушса ёки пошнали пойафзалда юрилса, у жуда шовқинли товуш чиқаради.
• Линолеумга нисбатан анча совуқроқ.
• Ламинат жуда силлиқ бўлиб, унинг устида ниҳоятда эҳтиёткорлик билан, сирғанмайдиган пойафзалда юриш лозим.

ФОЙДАСИ

Ламинатнинг афзалликлари

Ламинатнинг яхши томонлари талайгина. Айнан шу сабабдан, уни пол усти қопламаси сифатида жуда кўп ишлатадилар.

ГОСТга мувофиқ ва етарли равишдаги юқори даражага эга бўлган ламинат, керамик тоштахта, тош ва паркетнинг ўрнини бемалол боса олади. Бундан ташқари, унинг афзаллиги, юқорида қайд этилган материаллар таркибини берувчи безакларни танлаб олиш имкониятининг кенглигидадир.

Йиғилишининг осонлиги; намликка, урилишга ва едирилишга қарши чидамлилиги; бежиримлиги ва ассортиментининг кўплиги туфайли дизайнерларнинг турли инжиқликларини қондириши ва молиявий имкониятлари ҳар хил бўлган харидорлар учун энг кулай вариантлар танловининг мавжудлиги – ламинатнинг афзаллигини белгилайди.

Таъкидлаш жоизки, ламинат, нафақат экологик жиҳатдан соф, балки, таркибига чанг ва бактерияларнинг киришига тўсқинлик қилувчи гигиеник материал ҳамдир.

ТАВСИЯЛАР

Ламинатни қандай танлаш лозим

Ламинатни харид қилаётганингизда, қуйидаги қоидаларга риоя қилинг:

1. Сертификатларини текширинг. Уларнинг муддатларига ва қалбакилаштирилмаганлигига аҳамият беринг.
2. Санитария эпидемиология назорати хулосасининг мавжудлигини текширинг. Формальдегиднинг ажралиб чиқиши бир кубометрга 0,12 мг дан ошмаслигига аҳамият беринг.
3. Ёнғин хавфсизлиги сертификатини ўрганиб чиқинг. Материалнинг ёнувчанлик даражаси алангаланишнинг РП2 (кучсиз) ёки В2 (мўътадил) кўрсаткичига мос бўлиши лозим.
4. Ламинатда хавфсизликнинг Е1 ёки Е0 даражаси, ҳамда мазкур маҳсулот Россия Федерациясида сертификатланганлигини ва муайян даражада хавфсизлигини англатувчи РСТ белгилари мавжудлигига аҳамият беринг.

Атроф-муҳитга зарарли моддаларнинг ажралиб чиқишидан ўзингизни муҳофаза қилишингиз учун, ишлаб чиқариш таркибида акрил қатронлардан фойдаланилган ламинатни харид қилинг. Хонага уни ётқизганингиздан сўнг, бир ой давомида бир оз ёғочнинг ҳиди келиб туради. Агар сизга дарахтнинг иси ёқмаса, у ҳолда, омборда бир ойдан буён сақланаётган ламинатни харид қилинг, бу муддат давомида унинг ҳиди тарқалиб бўлган бўлади.
Ламинат қандай тўшалади (ётқизилади)

Эсингизда бўлсин, ламинат мутлақо текис полга тўшалиши лозим, акс ҳолда, вақт ўтиб, қулфлар синиб, тирқишлар пайдо бўлади ва ламинат ғирчиллай бошлайди.

Ламинат тўшалишидан аввал, одатда, полга махсус таглик ётқизилади, у товуш чиқармасликка, иссиқликни сақлашга ва полнинг нотекис (2 мм гача) жойларини текислаб юборишга ёрдам беради. Тагликларни танлашда ҳам, қайси бирини олишга бош қотирасиз. Улардан энг кенг тарқалгани полиэтилен таглик бўлиб, кўпинча мовий ёки яшил рангларда бўлади. Афсуски, унинг яроқлилик муддати ламинатникига нисбатан камроқ. Шу боис, тиқини бўлган пўкакли ёки битумли таглик олишни тавсия этамиз, у экологик жиҳатдан тоза, узоқ муддатли ҳамда иссиқликни сақловчи ва товуш чиқармайдиган ҳусусиятларга эга.

Kakpravilnovybratlaminat-3.jpg
Ламинат таглиги

Ламинат танлашда аҳамиятга молик жиҳатлардан бири – унинг қалинлиги, одатда, у 6 мм дан 12 мм гача бўлиб, қанча қалин бўлса, шунча яхши ҳисобланади. Унинг энг оптимал кўрсаткичи – 8 мм.

Ламинатнинг даражаси қандай бўлиши керак


Ламинат харид қилишда, сиз албатта, унинг даражасини танлашингиз лозим бўлади. Унинг энг кенг тарқалган даражалари 21 дан 33 гача. Биринчи рақам хонани тавсифлайди: 2-турар жой, 3-тижорат. Иккинчи рақам – оғирлик даражасини: 1-кичик, 2-ўртача, 3-юқори.

h8582f42.jpg
Ламинат даражалари

Унинг энг кенг тарқалган даражалари 31, 32 ва 33 саналади. Биз 32 ва 33 даражаларга аҳамият беришни тавсия этамиз, чунки улар кундаликда қўлланишда энг юқори ишончлиликни намоён этганлар. Оддий хоналарда 32-даражанинг ўзи етарли бўлади, бироқ айрим холларда, турғун ҳолатдаги электр қувватидан воз кечиш зарурияти вужудга келади, шунда, вақт ўтган сайин мувозанатга қаршилиги сусайиб йўқ бўлиб кетадиган 33-даражали DPL (direct-pressure laminate) ўрнига, 33-даражали HPL (high-pressure laminate) мувозанат қаршилиги узоқ муддат давомида йўқолмайдиганини олиш керак.

Сўз охирида айтиб ўтиш жоизки, 34-даражали «абадий» ламинат ҳам мавжуд. Одатда, бундай ламинатга ишлаб чиқарувчи доимий кафолат беради.

Манба: http://vredpolza.ru/bit/item/55-kak-pravilno-vybrat-laminat.html


Перевод на русском [ Нажмите, чтобы развернуть ]
Последнее редактирование: 24 Янв 2016 19:45 от tezda.uz.
Гостям запрещено отвечать или создавать темы. Авторизуйтесь по форме выше, преварительно зарегистрировавшись.
Время создания страницы: 0.476 секунд

Категории

Активность на форуме

  • Нет сообщений для показа