Среда, 24-04-2024 / 02:29:28
 
Добро пожаловать, Гость
Логин: Пароль: Запомнить меня
Ключевое слово

ТЕМА: Люстры, светильники, лампочки, электроустановочные изделия - Люстралар, чироқлар, лампочкалар, электрқурилмали маҳсулотлар

Люстры, светильники, лампочки, электроустановочные изделия - Люстралар, чироқлар, лампочкалар, электрқурилмали маҳсулотлар 23 Авг 2015 21:29 #1

  • tezda.uz
  • tezda.uz аватар
  • Вне сайта
  • Администратор
  • Web разработчик
  • Сообщений: 47
  • Спасибо получено: 1
  • Репутация: 0
Сизнинг уй интерьерингиз учун қайси люстрани танлаш зарур? Қайси дўконда уларнинг турлари кўп, уларнинг нархлари катта эмасми?

Люстры, светильники, лампочки, электроустановочные изделия мақолага қайтиш

Перевод на русском [ Нажмите, чтобы развернуть ]
Последнее редактирование: 20 Янв 2016 21:43 от tezda.uz.
Гостям запрещено отвечать или создавать темы. Авторизуйтесь по форме выше, преварительно зарегистрировавшись.

Люстры, светильники, лампочки, электроустановочные изделия 12 Сен 2015 15:26 #2

  • nettete
  • nettete аватар
  • Вне сайта
  • Новый участник
  • Сообщений: 9
  • Спасибо получено: 3
  • Репутация: 0
Менда бир савол бор, балки мавзу бўйича эмасдир, бироқ шуни билмоқчиман: бирор кимса замонавий энерготежамли лампочкаларнинг зарари борлигини эшитмаганми? Яқинда менга бу лампочкалар унчалик ҳам зарарсиз эмаслигини айтиб қолишди. Шу ростми?

Перевод на русском [ Нажмите, чтобы развернуть ]
Последнее редактирование: 20 Янв 2016 21:44 от tezda.uz.
Гостям запрещено отвечать или создавать темы. Авторизуйтесь по форме выше, преварительно зарегистрировавшись.

Энергосберегающие лампы: вред или польза? - Энерготежамли лампалар: зарарлими ёки фойдали? 19 Нояб 2015 17:13 #3

  • analitik
  • analitik аватар
  • Вне сайта
  • Администратор
  • Сообщений: 50
  • Спасибо получено: 2
  • Репутация: 1
Эски-анъанавий лампаларга нисбатан янги кундузги чироқ лампалар нархининг юқорилиги.
Замонавий кундузги лампаларнинг олдинги чироқлардан фарқи - эксплуатация-ишлатилиш муддатининг унчалик кўп эмаслигидир. Ушбу замонавий чироқлар ишлаб чиқарувчи томонидан берилган кафолат муддати 10-15 минг соатга мўлжалланган бўлса-да, аслида улар кундалик турмушимизда узоқ муддатга хизмат қилмаяпти, чунки уларни қанча кўп ўчириб ёқилса, ишлатиш муддати ҳам камая боради.

Ҳароратнинг паст диапазонида ёруғлик оқимининг камайиши рўй беради (ҳар -10˚С да тахминан 2 бараварга). Бундай лампаларнинг айримлари паст ҳароратда умуман ёнмайди. Юқори ҳароратда уларнинг ёруғлик тарқатиш тезлиги камаяди.

Кучланиш “ўйнаб” турганда лампа ишдан чиқиши мумкин. Паст кучланишда (10% дан ортиқ камайганда) лампа ёнмаслиги мумкин. Юқори, айниқса импульсли кучланишда, тўлиқ ишдан чиқади.

Ёруғликнинг чизиқли спектри нотўғри рангузатишга олиб келади ва натижада кўзнинг чарчаши ортади.

Энерготежамли лампаларнинг катта даражадаги ультрафиолет нур тарқатиши туфайли, инсон улардан 30 см дан кам бўлмаган масофада бўлиши лозим. Ушбу лампалар териси ўта сезгир инсонлар, айниқса ёш болалар терисига алоҳида зарар етказиши мумкин. Бундай лампалар туфайли уларда:
• тошмалар;
• экзема;
• псориаз
• теридаги шишлар
пайдо бўлиши мумкин.
Сезгир инсонлар учун яшайдиган хоналарда 22 ваттдан юқори бўлган энерготежамли лампаларни ишлатиш тавсия этилмайди.

Лампага ўрнатилган электрон балласт электромагнит нурланиш (электрқурум)ни ҳосил қилади. Айрим манбаларда лампа ва бош ўртасида 50 см дан кам бўлмаган масофани сақлашни тавсия қилишади. Шунинг учун уларни девор чироқлари ва болалар хонасида ишлатиш мақсадга мувофиқ эмас. Мазкур чироқларнинг электромагнит майдони унчалик катта бўлмасада, бироқ организм бундай таъсирга ташқи муҳитнинг ноқулай омили сифатида жавоб қайтаради (таъсирланади). Бу эса унинг ҳаётий ресурсларини ишлатган ҳолда, қўшимча мослашишга мажбур қилади. Бундай доимий таъсир иммунитетнинг пасайишига ва турли касалликлар, биринчи навбатда марказий асаб ва иммун тизими, юрак-томир хасталикларига олиб келиши мумкин.


Агар энерготежамли лампа синиб қолса

Ҳар қандай энерготежамли лампа, у синган тақдирда, ичида 3-5 мг симобга эга бўлгани туфайли зарарли ҳисобланади. Албатта бу миқдор унчалик катта эмас, бироқ у буғ ҳолатида бўлиб, лампа синган ҳолда ҳаво орқали инсон организмига келиб тушади ва оғир заҳарланишга олиб келади.

Агар энерготежамли лампа шамоллатилмайдиган хонада синса, симобнинг ҳаводаги миқдори бир неча соат давомида 0,05 мг/куб.м ни ташкил қилади, бу эса симобнинг ҳаводаги мумкин бўлган миқдоридан 160 бараварга кўпдир. Агар, мабодо шундай ҳолат юз берса, хонани дарҳол (ярим соат мобайнида) яхшилаб шамоллатиш зарур.


Энерготежамли лампаларнинг ютуқли томонлари
Доимий ёруғлик тарқатиш тартибида хизмат муддатининг кўплиги – 6 мингдан 15 минг соатгача, бу қиздириш лампаларнинг кўрсаткичларидан 10-20 мартага кўпдир.
Элеrтр энергияни кам истеъмол қилиши – электр тармоққа тушадиган юкланиш камаяди, бу эса қисқа туташув ёки тармоқнинг узилиш хавфини камайтиради. Одатдаги қизувчи лампа 92-94 % электрэнергияни иссиқликка ва бор-йўғи 6-8% ни ёруғликка айлантиради. Люминисцент лампа эса худди шу миқдордаги нурни тарқатган ҳолда, 80% га кам электрэнергияни сарфлайди.

Ёруғ-диодли (светодиодли) ёки галоген лампалардан фойдаланинг
Белгиланган йўриқларга амал қилинса, албатта люминисцент лампалар қиздириш лампаларига нисбатан тежамкор ва узоқ муддатлидир, бироқ ушбу лампалардан фақат муассаса ва корхоналарда фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бу жойларда уларни назорат қилиш ва синган тақдирда тозалаш ва чиқитга ташлаш осонроқдир.

Маиший шароитларда энерготежамли лампаларни ишлатиш унчалик тўғри эмас. Ундан кўра, уларнинг ўрнини босувчи бошқа ёруғлик мосламалари, масалан энергияни янада кўпроқ тежайдиган ва хавфсиз бўлган ёруғдиодли ёки бошқача айтганда галоген лампаларни ишлатган маъқул. Мазкур лампалар Европа хонадонларида фаол ишлатилади.

Перевод на русском [ Нажмите, чтобы развернуть ]
Последнее редактирование: 20 Янв 2016 21:44 от tezda.uz.
Гостям запрещено отвечать или создавать темы. Авторизуйтесь по форме выше, преварительно зарегистрировавшись.
Время создания страницы: 0.480 секунд

Категории

Активность на форуме

  • Нет сообщений для показа